Жокич: Барча диққат-эътиборни Суперлигада яхши иштирок этишга қаратамиз
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган АГМК ва "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги ўйин кейин ўтказилган матбуот анжуманида олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Йован Жокич қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Афсуски гуруҳдан чиқолмадик. Бу футбол. Келаси йили яна ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда бизни чемпионат кутмоқда ва барча диққат-эътиборни Суперлигада яхши иштирок этишга қаратамиз", -деди футболчи.
Маълумот учун, АГМК "А" гуруҳида 7 очко тўплаган ҳолда сўнгги 4-ўринни эгаллади. "Истиқлол" ва "Ал-Ҳилол" плей-офф йўлланмасини ҳал қилган бўлса, Машарипов ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" ҳам 3-ўрин билан гуруҳда қолиб кетди.
Фикрлар