Жон Иснер курашни давом эттиради
Ads

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган жорий йилги "Ролан Гаррос" турнирининг биринчи давра баҳслари қизғин паллага кирди.

Илк босқичдаги америкалик Жон Иснер ва Ноа Рубин учрашуви кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди. Ушбу учрашувда Жон дастлабки сетда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, қолган сетларда тай-брекда зафар қучди.

Энди Иснер Франция очиқ чемпионатида аргентиналик Орасио Себальос, ёки япониялик Юити Сугитага қарши кортга чиқади.

Sports.uz