Жон Жонс: "Аспинал кетма-кет 3-4 жангда мағлуб бўлади"
Оғир вазнда UFC чемпиони Жон Жонс вақтинчалик камар соҳиби Том Аспинал(15-3)ни яқин келажакда аламли мағлубиятлар кутиб турганини айтди.
"Албатта, келаси йил ҳам мени қўрқоқ деб чақиришингиз мумкин. Лекин кўрасиз, Том Аспинал кетма-кет 3-4 баҳсда енгилади. Бу ҳикоянинг охири шундай тугайди", - деб ёзган амалдаги чемпион Х да.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни "UFC 309" мусобақасида Жонс ҳамюрти Стипе Миочични техник нокаут билан мағлуб этгди.
Фикрлар