Жон Жонс: "Мен айнан шу икки йигит билан жанг қилишни хоҳлайман"
Оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс жанг қилишни хоҳлайдиган икки ММА устаси ҳақида гапирди.
"Ҳеч қандай камар учун эмас, шунчаки, икки йигит - Жамал Хилл, Деррик Льюис билан курашишни истайман. Чунки менга уларнинг жанг услуби ёқади", - деди Жонс.
Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс (27-1-1 N/C) ва Стипе Миочич (20-4) ўртасидаги жанг 16 ноябрь куни "UFC 309" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар