Жон Жонс: "Рекордларимни бузмасдан, мен ҳақимда гапирма, Анкалаев"
Аввалроқ, россиялик Магомед Анкалаев оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Жон Жонсни британиялик Том Аспиналдан қўрқишини айтганди. Шундан сўнг Жонс унинг сўзларига жавоб қайтарди.
"Магомед, ҳасад сени айфсонага айлантирмайди, дўстим. Кўпроқ машқ қил, камроқ нафратлан. Рекордларимни бузмасдан, мен ҳақимда гапирма, Анкалаев", - деб ёзди Жонс Х (собиқ Twitter) да.
Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс (27-1-1 N/C) ва Стипе Миочич (20-4) ўртасидаги жанг 16 ноябрь куни "UFC 309" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар