Жон Жонс учун энг муносиб рақиб ким? Жангчининг ўзи жавоб берди

  • 14 ноябрь, 14:28
  • 0
  • MMA

Оғир вазн тоифаси(120 кг)да UFC чемпиони, америкалик Жон Жонс у учун энг муносиб рақиб кимлигини айтди.

“Агар мен яна жанг қилсам, энг муносиб рақиб - Алекс Перейра бўлади. У кўплаб чемпионларни мағлуб этди, қатор йигитларни нокаутга учратди. Агар "Поатан" мени енгса, уч дивизионда чемпиони бўлиши мумкин", - деди Жонс "ESPN US" телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 309" турнирида Жонс (27-1-1 N/C) ҳамюрти Стипе Миочич(20-4)га қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!