Жон сақлаш учун курашаётганлар ёхуд Премьер лигани қайси жамоалар тарк этиши мумкин?

Бугунги Премьер лигада нафақат Еврокубоклар учун курашадиган жамоалар сони, балки чемпионатда қолиши учун борини бераётганлар ҳам кўпайди. Лига тугашига 3 та тур қолди. Айрим клубларнинг қолдирилган учрашувлари ҳам мавжуд. Аммо Чемпионшипга тушиб кетишга яқин жамоаларнинг барчасида 3 тадан ўйин бор. Келинг, дунёнинг энг нуфузли турнирларидан бирида қолишга ҳаракат қилаётган клубларнинг имконияти ва уларни олдинда кутиб турган синовлар ҳақда гаплашамиз. 

"Ноттингем Форест"

Ўзи Премьер-лигага чиққанига кўп бўлмаган "Ноттингем Форест" яна ўз жойига қайтиши мумкин. Бу жамоа мавсум бошида бутун бир таркибни янгилаганини эслаган бўлсангиз керак. Қишда ҳам клуб тинчигани йўқ. Бироқ нотингемликлар турнир жадвалида 16-ўринда 33 очко билан кетмоқда. Улар "Челси", "Арсенал" ва "Кристал Пэлас"га қарши майдонга тушади. "Аристократлар" озгина бўлса ҳам ўзига келиб олди. Ҳар ҳолда ўтган турда "Борнмут"ни 3:1 ҳисобида мағлуб қилди. Артета шогирдлари эса чемпионлик учун курашда ҳали ҳам мавдуд. Шундай экан, бу ўйинда ҳам Навас ва унинг дўстлари жуда кўп тер тўкишига тўғри келади. Сўнгги турдаги рақиб - "Кристал Пэлас". Рой Хожсон келганидан кейин клуб 7 та ўйиннинг 4 тасида зафар қучди.

"Ноттингем"нинг Премьер-лигада қолиш эҳтимоли паст. Агарда жамоа сўнгги учрашувларда қанақадир қаҳрамонлик кўрсатмаса, биз уларни кейинги мавсум Чемпионшипда кўрамиз. 

Brentford form a team huddle prior to the Premier League match between Brentford FC and Nottingham Forest at Brentford Community Stadium on April 29,...

"Эвертон"

Мавсумнинг яна бир омадсизларидан ҳисобланган "Эвертон" ўтган йили ҳам лигадан тушиб кетмасликка ҳаракат қилиб, сўнгги турлардаги иродаси орқали АПЛда қолганди. Лэмпард жамоани ўзига келтира олишига кўпчилик ишонди. Аммо "ирислар" яна шу аҳволга тушди. Англиялик мураббий  истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Шон Дайч олиб келинди. 51 ёшли мутахассис қўл остида "Эвертон" 4 марта ғалаба қозонди. Йўқ, энди мураббийни ишдан олиб бўлмайди. Лига тугашига кам қолди. "Ливерпуль"нинг ҳамшаҳари турнир жадвалида 32 очко билан 17 ўринда бормоқда. Уларни "Манчестер Сити", "Вулверхэмптон" ва "Борнмут" билан ўйинлар кутяпти. Мерсисайдликлар сўнгги турда "Брайтон"га 5 та гол уриб, ўзига бўлган ишончи кўпайиб кетган бўлса, ушбу баҳслардан 6 очко олиши мумкин. Бу қолиш учун яхши имкониятдир.  

James Tarkowski Vitalii Mykolenko Nathan Patterson Dwight McNeil and Alex Iwobi of Everton before the Premier League match between Brighton & Hove...

"Лестер"

Бир пайтлар Еврокубокларга йўлланма оладиган "Лестер" бугунги кунга келиб жуда аянчли аҳволда. Брендон Рожерс ўзи клубни юқори даражага чиқарди. Шу билан биргаликда, "тулкилар"ни пастга тушишига ҳам сабабчи бўлиб қолди. Лестерликларда 30 очко мавжуд ва улар жадвалда 18-ўринни банд қилиб турибди. Агарда Дин Смит шогирдларининг тақвимига назар соладиган бўлсак, уларни нақадар оғир дамлар кутаётганини билиб оламиз. "Ливерпуль", "Ньюкасл" ва "Вест Хэм". Барчасига очколар сув ва ҳаводек зарур. Мерсисйдликлар ва "Ньюкасл" Чемпионлар лигаси учун борини бериб ҳаракат қиляпти. "Вест Хэм" эса "Лестер" шогирдлари билан битта йўлда. Клубнинг 2012 йилдан кейин биринчи марта Чемпионшипга тушиб кетиш эҳътимоли бор. 

Youri Tielemans of Leicester City looks dejected as they walk towards James Maddison after Carlos Vinicius of Fulham scores the team's second goal...

 

"Лидс"

"Лидс" ҳам "Эвертон" каби ўтган мавсумда 17-ўринни эгаллаб, Премьер-лигада қолганди. Жамоа яна шу ҳолатга тушди. Ўша пайтда қаҳрамонлик кўрсатган Марш бу сафар йўқ. Уни фақат сўнгги ўйинларга бош мураббийлик қилиш керак шеккили, "Лидс"ни бу мавсум бошқара олмай, ишдан бўшаб кетди. Унинг ўрнига келган "Биг Сэм" эса ҳали ўзини кўрсата олгани йўқ. "Лидс" айни пайт турнир жадвалида 30 очко билан 19-ўринда бормоқда. Клубни олдинда "Ньюкасл", "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм"га қарши баҳслар кутиб турибди. "Лидс"  яна қаҳрамонлик кўрсатишига тўғри келади. Аммо энди бунинг иложи йўқдек кўринмоқда.

Sam Allardyce, Manager of Leeds United, interacts with their side after the Premier League match between Manchester City and Leeds United at Etihad...

"Саутгемптон"

Чемпионшипга равона бўлиш учун даъвогарлар рўйхатидаги сўнгги жамоага етиб келдик. "Саутгемптон"нинг деярли имкони қолмади. Агарда қанақадир мўъжиза содир бўлмаса, клуб кейинги мавсумни қаерда ўтказиши деярли аниқ. Қизиқарлиси, раҳбарият 2 та мураббийни кетказиб юборди. Клубнинг бошлиқлари тўғри мутахассис танлай олмади ва "авлиёлар"ни АПЛдан тушиб кетишига асосий сабабчилардандир. "Саутгемптон"нинг очколари сони 24 та. Агарда жамоа 36-турда "Фулхэм"га мағлуб бўлса, расман Чемпионшипга йўл олган бўлади. Бизга жуда кўплаб юлдузларни етиштириб берган "Саутгемптон" 9 йилдан кейин Премьер-лига билан хайрлашмоқда. 

James Ward-Prowse of Southampton shows a look of dejection after Nottingham Forest score during the Premier League match between Nottingham Forest...

 

Ушбу 5 та жамоадан 3 таси Премьер-лигадан тушиб кетиши аниқ. Илк клуб номи ҳам деярли маълум. Қолган иккитасини билиш учун АПЛнинг сўнгги турларини ўтказиб юбормаслик керак. 

Суҳроб Холбеков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!