Жон Терри АПЛ клубини бошқариши мумкин

"Борнмут" клуби раҳбарияти истеъфога чиққан бош мураббий Эдди Хау ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра, “Борнмут” айни дамда 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Булар Крис Хьютон, Ли Жонсон ва Жон Терри.

"Челси"нинг собиқ сардори айни дамда "Астон Вилла" клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. Хьютон ва Жонсон ҳозирда ишсиз ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!