Жон Терри: "Барселона" - менинг давримдаги энг кучли жамоа"

"Челси"нинг собиқ сардори Жон Терри "Челси"дан бошқа қайси жамоага мухлислик қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди. 

"Мен "Барселона"нинг мухлисиман. Ҳа, яширмайман ва буни ҳатто, сир ҳам демаган бўлардим. 

Шубҳасиз, каталонияликлар менинг давримдаги энг кучли жамоа. Уларга яқин даражадаги жамоалар бор эди. Бироқ улардан яхшироғини кўрсата олмайман. 

Роналдиньо ва Месси - мен қарши ўйнаган энг ноқулай рақиблар. Афсуски, улардан бирини яққол ажратиб кўрсата олмайман", - деди англиялик афсонавий ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!