Жон Терри рус клубига ўтиши мумкин
Ads

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Берилган хабарларга қараганда 37 ёшли футболчи айни дамда Лиссабоннинг “Спортинг” ҳамда Москванинг “Спартак” клубларидан бўлган таклифларни кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра москваликлар Террига йилига 2 миллион евро маош ваъда қилишмоқда. Таъкидлаш керакки, Терри айни дамда эркин агент мақомида ҳисобланади.