Жўрабек Каримовнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
Ads

Хабарингиз бор айни дамда умидли теннисчимиз Жўрабек Каримовнинг оёғидан олган жароҳати сабаб мусобақаларда иштирок эта олмаяпти.

Сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида кортга чиққан теннисчимизнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Жўрабек шу сабабли Германияда жарроҳлик амалиётини ўтказиб қайтди.

Хозирда теннисчимиз тикланиш жараёнини олиб бормоқда. Теннис янгиликлари каналининг хабарига кўра, унга кортга қайтиш учун тахминан икки ой керак бўлади.