Жорий мавсум "Башакшеҳир" сафида ким энг кўп гол урган ва ассист қайд этган?

  • 01 Nov 18:17
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг 11-турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Кожаелиспор”ни 1:0 ҳисобига мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов пенальтидан урди.

Tecno

Жорий мавсумда клуб сафида энг кўп гол урган футболчи ҳам айнан Шомуродов ҳисобланади. У 11 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол киритган. Элдор жами 960 дақиқа ўйнаган ва ўртача ҳар 137 дақиқада битта гол урмоқда. Шунингдек, у “Башакшеҳир”нинг 58 фоиз голларида бевосита иштирок этган.

Жамоа таркибида энг кўп ассист қайд этган футболчи эса португалиялик ярим ҳимоячи Мигел Креспо бўлиб, у жамоадошларига 3 та голли узатма берган.

Маълумот учун, Нури Шаҳин бошчилигидаги “Башакшеҳир” 11 турдан кейин 13 очко жамғарган ва турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!