Жорий мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида фақатгина 5та клуб мағлуб бўлмади
Ads

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига якун ясалди ва плей-оффда иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Эътиборли жиҳати, жорий мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этган 32та жамоадан фақатгина 5таси мағлубиятга учрамади. Улар "Барселона", "Бавария", "Порту", "Лион" ва "Аякс" клубларидир.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига 17 декабрь куни қуръа ташланади.