Жорж Сен-Пьер Артур Бетербиевни вино ичимлигига ўхшатди

  • 18 октябрь, 2019, 11:35
  • 0
  • Бокс

Канадалик аралаш яккакураш жангчиси Жорж Сен-Пьер яқин дўсти россиялик ярим оғир вазн тоифасидаги IBF чемпиони Aртур Бетербиевнинг маҳорати борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“У рақибларига жуда кучли босим ўтказади. Бу эса уларни ваҳимага солади. Рақиблари нима қилишни билмай қоладилар. Мен бундай ҳолатга кўп гувоҳ бўлганман.

У ақл бовар қилмайдиган интизомга эга. Эътиқоди туфайли, умуман спиртли ичимликлар ичмайди, зиёфатларга бормайди.

Артур ҳудди винога ўхшайди. Яъни, вақт ўтган сари яхшиланиб бораверади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!