Жоржиньо: Агар Сарри "Ювентус"ни бошқарса, "Наполи" мухлислари уни хиёнатда айблашади
"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо ўзини Лондонга олиб келган устози Мауриццио Саррининг "Ювентус"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
“У “Челси”да ажойиб ишлади. Уни доимий танқид қилишганига қарамай биз АПЛда учинчи бўлдик ва Европа лигасида ғолиб чиқдик.
“Наполи” мухлислари ҳамон Саррини яхши кўришади. Шу боис агар у “Ювентус”ни бошқарса, улар қаттиқ хафа бўлишади. Чунки улар ўз жамоаларига ҳамиша содиқдирлар. Улар Саррининг бу ҳаракатларини хиёнатдек қабул қилишади”, - дейди Жоржиньо.
Маълумот учун, 60 ёшли италиялик мутахассис “Челси”га 2018 йил айнан “Наполи”дан кўчиб ўтган эди.
Фикрлар