Жоржиньо Саррининг ортидан "Ювентус"га кўчиб ўтиши мумкин
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг агенти Жоао Сантос мижозининг "Ювентус"га ўтиши мумкинлигини айтди.
“Жоржиньонинг “Челси” билан 4 йиллик шартномаси бор. Биз бошқа клублар ҳақидаги миш-мишлар рост эканлигини билиш учун бир неча кун кутишга қарор қилдик. Жоржиньога “Челси” ёқади ва у бу ердан кетмоқчи эмас. Бироқ, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Агар у “Ювентус”га ўтадиган бўлса, унинг “Наполи”даги фаолияти бунга тўсқинлик қила олмайди. Чунки, Жоржиньо – профессионал”, - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо “аристократлар” сафига бундан бир йил муқаддам Маурицио Сарри билан бирга “Наполи”дан кўчиб ўтган эди. Бироқ, Сарри эндиликда “Ювентус” бош мураббийи ҳисобланади.
Фикрлар