Жош Тейлор IBF жаҳон чемпионлик камарини вакант қолдирди. Шоҳжаҳон Эргашевга навбат келмоқда
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) собиқ мутлақ жаҳон чемпиони шотландиялик Жош Тейлор (19-0, 13КО) мажбурий ҳимоядан бош тортиб, IBF камарини ҳам бўш қолдирди. Ташкилот вакант камар учун рейтингда биринчи ўринда турган аргентиналик Иеремие Понсе (30-0, 20КО) ва иккинчи ўриндаги Пуэрто Рико вакили Сабриел Матиас (18-1, 18КО) жангига буйруқ берди. Ушбу тўқнашув 15 октябрь куни Деонтей Уайлдер ва Роберт Ҳелениус жанги оқшомида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шундан сўнг, IBF янги чемпионга мажбурий даъвогар бўлиш учун саралаш жангларини кўриб чиқади. Рейтингга эътибор берадиган бўлсак, ҳамюртмиз Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўринда қайд этилган ва у ҳам элиминаторга буюрилиш имконияти юқори ҳисобланади.
Фикрлар