"Жошуа – Дюбуа" жангида ким ғалаба қозонади? Эдди Хирн жавоб берди

Эдди Хирн 21 сентабрь куни “Уэмбли” стадионида ўтказиладиган Энтони Жошуа (28-3, 25 КО) ва Даниэль Дюбуа(21-2, 20 КО) ўртасидаги жангда ким ғолиб бўлишини айтди.

“Уларнинг иккаласи ҳам жуда хавфли ва кучли зарбаларга эга. Бу ҳақиқий "уруш" бўлади ва бу тўқнашувда ишончим комилки, Жошуа ғалаба қозонади”, — деди Matchroom Boxing раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа сўнги жангида Фрэнсис Нганнуни мағлуб этган бўлса, Дюбуа хорватиялик Филипп Хргович устидан зафар қучганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
17/07/2024 21:53
дюбуа ютади