Жошуа Кличкони яна рингга чақирмоқда
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг WBA, IBF, IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа Владимир Кличко билан яна бир марта Лас-Вегасда жанг қилишга тайёр. Агар украиналик боксчи рад қиладиган бўлса, Жошуа тез орада камаларга асосий даъвогар болгариялик Кубрат Пулевга қарши рингга кўтарилади.

Мен фаолиятимни давом эттиришни режалаштирганман. Бу кўп жиҳатдан Кличконинг урушиш-уришмаслигига боғлиқ. Кличко ёки Пулев. Иккала вариант ҳам мени қаноатлантиради. Бу томондан мен ҳотиржамман, – дейди Жошуа Sky Sports нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни Жошуа Кличкони мағлуб этиб, WBA, IBF ва IBO камарларини қўлга киритган эди. “Уэмбли”да ўтган жангнинг  11-раундида техник нокаут қайд этилган.