Жошуа: Поветкин менга муаммо туғдириши мумкин эди, аммо ...

WBA, IBF, WBO ва IBO оғир вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Энтони Жошуа Александр Поветкинга қарши жанг натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Биринчи раунддаги зарбасидан сўнг мен мувазанатни йўқотдим. Тан олишим лозим у менинг бурнимни синдирди, бироқ тикланишим учун бир дақиқа керак бўлмади. Поветкин мени мағлуб этиши мумкин эди, унинг зарбалари жуда катта кучга эгадир. Оғир вазнда иштирок этаётганига қарамай у ажойиб тезликка эришган.

Ўйлашимча, Александр ҳар бир оғир вазнли боксчига муаммо келтириши мумкин, - дея Жошуанинг сўзларидан иқтибос келтиради Boxingscene нашри.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар