Жошуа: Уайт уни мен каби нокаутга учрата олмайди

Олимпия чемпиони, 4 йўналиш бўйича жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Диллаин Уайт ҳамда Александр Поветкин ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган жанг ҳақида фикр билдирди:

“Поветкин жуда кучли жангчи. У Олимпиада чемпиони бўлган. Фақатгина мен ва Кличко уни мағлуб эта олганмиз. Диллиан уни осонликча ютишни хаёлига ҳам келтирмаслиги керак. Биламан, Уайт барчасини тўғри амалга оширса, буни уддалаши мумкин. Аммо унга асло осон бўлмайди”.

Оғир вазн тоифасидаги Диллиан Уайт – Александр Поветкин жанги WBC йўналишидаги вақтинчалик чемпион номига ойдинлик киритади. Ушбу бокс кечаси Тошкент вақти билан 23 август тонгида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)