Жозе Моуриньонинг Винисиус бўйича қарори кўпчиликка ёқмаяпти
Винисиус мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, асосий таркибда қолади. Манбаларга кўра, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни захирага ўтказиш ниятида эмас.
Моуринью Винисиусни мадридликлар учун асосий фигуралардан бири, жамоанинг ҳужумдаги етакчи ўйинчиларидан деб ҳисобламоқда.
Шу боис португалиялик мутахассис яқин вақт ичида бразилияликни асосий таркибдан олиб ташлашни режалаштираётгани йўқ, аксинча, унга ишончни сақлаб қолиш тарафдори.
Ёзда Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтирган эди. Янги келишув 2032 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда футболчи Ла Лигада 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар