Жозе Моуриньо: Жадвалнинг юқори қисмида туриш ёқимли, аммо" Тоттенхэм" AПЛда ғолиб чиқиш учун курашмаяпти
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо AПЛ 9-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши баҳсдан сўнг(2:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Жадвалнинг юқори қисмида бўлиш ёқимли, лекин эҳтимол эртага биз яна иккинчи рақамга тушармиз. Ростини айтганда, бу мени безовта қилмайди, шунчаки жамоанинг ривожланишидан мамнунман.
Бир мавсумдан кейин чемпионлик учун биргаликда курашамиз, деб ўйламанг. Биз ҳозир у учун курашмаяпмиз. Шунчаки, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга интиламиз. Aммо, албатта, бизни мағлубият ҳам, дуранг ҳам кутиб турганини биламиз.
Бироқ мен кечки овқатни хотиржам танаввул қиламан. Кейин "Aтлетико" - "Барселона" учрашувини томоша қиламан ва ёш болаларча ухлайман", - деди Моуриньо.
Фикрлар