Жозе Моуриньо: Кейинги ўйинда мағлубиятга учрасак керак
“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббйи Жозе Моуринью “Ростов”га қарши (1:0) кечган ЕЛ нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин АПЛдаги тиғиз тақвимдан норози бўлди.
“Биз қўшимча бўлимга қолиб кетишдан қўрқдик. “Ростов” билан ўйин анча қийин бўлди. Аслида ҳақиқий душман “Ростов” бўлиши керак эди. Аммо, атрофимизни бошқа душманлар ўраб олган.
Тўғрисини айтаман, “Манчестер Сити”нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши менга ёқмади. Мен ҳазиллашмаяпман, бу жиддий гап. Бу бизга ёмонликни келитириб чиқаради. Биздан тепада турган бешта жамоанинг биронтасида ҳам еврокубок ўйинлари қолмади. Улар энди ҳафтада бир марта ўйнашади, холос. Улар чарчаш нималигини билишармиди. Биз бўлса охирги кучимиз қолгунча курашамиз. Менимча, кейинги ўйинда мағлуб бўламиз”, – деди Муориньо.“МЮ” АПЛ 29-тури доирасида 19 март куни “Милдсбро”га қарши баҳс юритади.
Фикрлар