Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" мен учун ўтмиш"

"Тоттенхэм" устози Жозе Моуриньо АПЛ 15 тури собиқ жамоаси "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менга катта ўйинлар ёқади. Менга катта клубларга қарши тўп суриш ёқади. Бу мен учун энг асосий жиҳат

"Олд Траффорд"га қайтиш - баҳтли онларни ўтказган жойга қайтиш. "Манчестер Юнайтед" муҳлислари билан ажойиб муносабатларимиз сақланиб қолган.

Мен бу ерда эксперт сифатида ишладим ва муҳлисларнинг ажойиб кутиб олшганидан ҳайратландим. Эртага яна қайтаман, бироқ бу сафар рақиб сифатида, демак буни умуман бошқача баҳолаш мумкин.

Эртага бир-биримизга ҳурмат кўрсатилишини кутяпман, аммо улар менга ўхшаб қарши томонда ғалаба қозонишни хоҳлашади. Ўйин вақтида эса барчаси унутилади ва керакли натижа учун жамоасини қўллаб-қувватлашади.

Мен клубдан кетганман. "Манчестер Юнайтед" менинг китобимда, тарихимда қолди. Бу ерда хеч нарса ютказмадим. Ё ғалаба қозондим, ёки дарс олдим. Бу саҳифа ёпилди.

Мен "Юнайтед"га баҳо бермоқчи эмасман. Аммо рақиб сифатида, уларни қандай мағлуб этиш мумкин? уулар бизни қандай мағлуб этишларим мумкин? каби саволлар билан машғулман. Мана бу мен учун муҳим", - дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!