Жозуа Гилавоги Дракслернинг ПСЖ сафини тўлдиришига ёрдам берган
Ads

“Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Жозуа Гилавогининг сўзларига қараганда, Юлиан Дракслернинг ПСЖ сафини тўлдиришида унинг ҳам ҳиссаси бор экан.

У Париж ва ПСЖ ҳақида орзу қиларди ва Лига 1 ўйинларни катта қизиқиш билан кузатарди. Юлиан октябрь ойининг ўрталарида ҳаттоки,  ПСЖ – “Марсель” учрашувини майдондан ҳам кузатиб келди. У барча ўйинчиларни яхши билади. Шунингдек, у мендан кўплаб жамоалар қизиқиш билдирган пайтда қаерга кўчиб ўтиши борасида ҳам маслаҳат сўради.

Мен эса унинг ўйин услубига ПСЖ мос тушишини ва шу жамоага кўчиб ўтиши лозимлигини айтдим, - дейди Гилавоги Goal.com нашрига берган интервюсида.