
Журналистлар томонидан тузилган мавсум рамзий жамоаси эълон қилинди
"Goal" портали таҳлилчилари 2024/2025 йилги мавсум учун ўз рамзий терма жамоасини эълон қилди. Рўйхатдан Каталониянинг "Барселона", Франциянинг ПСЖ, шунингдек, "Ливерпуль" ва Лондоннинг "Арсенал" жамоаларидан футболчилар ўрин олган.
Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ)
Ҳимоячилар: Нуно Мендеш (ПСЖ), Габриэль Магальяйнс ("Арсенал"), Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"), Ашраф Ҳакими (ПСЖ)
Ярим ҳимоячилар: Рубен Невеш, Витинья (иккаласи ҳам — ПСЖ), Педри ("Барселона")
Ҳужумчилар: Усман Дембеле (ПСЖ), Рафинья ва Ламин Ямаль (ҳар уччаласи — "Барселона")
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь шанба куни Мюнхендаги "Альянц Арена" стадионида ЕЧЛ финали бўлиб ўтади. Қарши томонлар — Миланнинг "Интер" жамоаси ва ПСЖ.
Фикрлар