Журналистлар учун чемпионлик кубоги ва брэндли велосипедлар

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ 1994 йилдан буён хар йили Ўзбекистонда Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланади.


Анъанага кўра бу байрамона кун ўз ичига расмий учрашувлар, брифинглар, пресс-конференциялар, интервьюлар билан бир қаторда ўз касбининг моҳир устаси бўлган журналистларни тақдирланишини хам ўз ичига олади. Бу тантанали кунда ўз хизмат вазифаларини астойдил олиб бориш вақтида ўз умрларини бағишлаган марҳум ОАВ ходимлар хотираси ёдга олинади.


Шу билан бир қаторда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси 2018 йил 24 июньида “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишлаб спорт ва маданий байрамона тадбирини ташкиллаштириб ўтказади. Мазкур спорт ва байрамона тадбирда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ўтказилган танлов конкурсига кўра, ОАВ ходимларини қуйидаги категориялар бўйича Брендли велосипедлар билан тақдирлайди:

велоспортни фаол ва профессионал даражада ёритаётган телеканал;

велоспортни фаол ва профессионал даражада ёритаётган электрон ОАВ (сайт).

Бундан ташқари энг ихлосманд велоспрот ҳаваскорларини қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан (бунда ҳаваскорнинг велосипедининг умумий ташқи ва техник ҳолати, спорт формаси, велосипедни ҳайдаш маҳоратлари каби мезонлар асосида) тақдирланадилар.

Сунг ҳаваскор велосипедчи журналистлар ўртасида бевосита спорт мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақа икки этапда эркаклар (10км) ва аёллар (5км) ўртасида бўлиб ўтади.

Изоҳ: “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган спорт ва маданий байрамона тадбир 2018 йил 24 июньида соат 17:00 “ПАХТАКОР” марказий стадионида бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда фақат журналист ва ОАВ ҳаваскор велосипедчилари ўз велосипедлари билан қатнашишлари мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!