К Лига. Искандеровнинг жамоасидан омад юз ўгирди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 6-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров фаолият олиб борадиган "Сеонгнам" жамоаси бу тур сафарда "Ульсан" клуби меҳмони бўлди ва 88-дақиқада Жуниор Негао томонидан киритилган ягона гол туфайли 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Искандеров одатгадиек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракатланди. Шу тариқа, "Сеонгнам" ҳисобидаги очколар сони 8 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!