"Кадис" - "Барселона". Матнли трансляция
Бироздан сўнг Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Кадиз" - "Барселона" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+6'
Ўйин ўз якунига етди. Куман қизил карточка олди. Хуллас, "Барселона"нинг омадсизликлари давом этади.
- 90+3'
Депаааааай! Ўйин якунига яқин нидерландиялик футболчи ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.
- 90+1'
Коутиньонинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Мемфис Депайни яна йиқитишди. "Барса" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 88'
Коутиньонинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвозанинг устидан ўтиб кетди.
- 87'
Депайга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 84'
"Барселона" фойдасига жарима зарбаси. Коутиньо тўп олдида.
- 83'
"Кадиз" футболчииснинг жарима майдони ичига етказиб берган узатмасини Тер Штеген эгаллаб олди.
- 81'
"Кадиз"да яхши имконият вужудга келди, аммо Тер Штеген ўз ўрнида.
- 79'
Сержиньо Дест ўрнига Рики Пуч майдонга тушди.
- 76'
Коутиньо рақиб жарима майдони атрофида нимадирлар қилишга ҳаракат қиляпти.
- 71'
"Кадиз" футболчисига нисбатан Пике майдон марказида ўйин қоидасини бузди.
- 68'
Коутиньо Люк Де Йонг ўрнига майдонга тушди.
- 66'
Роберто ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 64'
"Барселона" футболчиси Френки Де Йонгга қизил карточка кўрсатилди.
- 60'
"Барса"да гол уриш учун жуда яхши вазият вужудга келди, бироқ на Де Йонг ва на Депай дарвоза томон зарба йўллашни уддалай олмади.
- 57'
"Барселона" навбатдаги позицион ҳужумни бошлади.
- 53'
"Барса" рақиб жарима майдончаси атрофида анча фаоллашиб қолди.
- 52'
Депайнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарабасини дарвозабон қайтарди.
- 50'
Қандай вазият! Депайда дарвоза яқинида жуда яхши имконият вужудга келди, бироқ Депай зарба бера олмади.
- 46'
"Кадис" футболчисидан ажойиб зарба, Тер Штегендан эса ажойиб сейв
- 45'
"Барселона" таркибида ўзгариш. Демир ўрнига Роберто майдонга тушди.
- 45'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
- 45'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.
- 45+3'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.
- 45+2'
Депайнинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтариб юборди.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Биринчи бўлим якунига етиш арафасида. Ҳозирча ҳисоб 0-0.
- 43'
"Кадиз" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 40'
"Барса" ўйинига динамика ва футболчиларни бир-бирларини тушуниб ўйнаш каби жиҳатлар етишмаяпти.
- 40'
"Кадис" футболчиси жароҳат олиб майдонда ётибди.
- 37'
"Барселона" олдинга ўтди, аммо футболчилар бир-бирларига тўп етказиб беришда хатога йўл қўймоқда.
- 33'
Люк Де Йонгга нисбатан ўйин қоидаси бузилган эди. Ҳакам ушбу эпизодга эъибор қаратмади.
- 31'
"Барса" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, аммо узатма хеч кимга тегмай майдонн тарк этди.
- 30'
Депайнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 26'
"Барса"да яхши имконият вужудга келди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
- 25'
"Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 23'
Бускетснинг жарима майдони ичига йўналтирган пасига аниқлик етишмади.
- 19'
"Барса" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 15'
Майдон марказида Де Йонг рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 12'
"Барселона"да тўп назорати бор, бироқ кескинлаштирувчи паслар ва ҳужумда фаоллик йўқ.
- 9'
"Барса" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- 8'
"Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 7'
Демирга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 6'
"Кадис" олдинга ўтаётган бир пайтда. Бускетс рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 3'
Дест қанотдан кириб борди ва дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади.
- 2'
Илк дақиаардан майдон эгалари олдинга ўтмоқда. "Барса" ҳимояланишига тўғри келади.
- 0'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Барселона" - "Кадиз" ўйини бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар