Кафу: "Ҳозир ундан яхши футболчилар бор"

Бразилиялик собиқ ҳимоячи Кафу ҳамюрти Неймарнинг "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмагани борасида фикр билдирди. 

- Неймар фаолияти давомида бирор марта ҳам "Олтин тўп" ютмаганига ҳайрон бўлдингизми?

"Ҳа, ҳайронман. Менимча, "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун жаҳон чемпиони бўлиш шарт эмас. Неймар фақатгина ўз даражаси орқали бу совринга эгалик қилиши мумкин. 

Ҳозир у жароҳат олган ва ундан яхшироқ футболчилар бор", - деди Кафу. 

30 ёшли вингер жорий мавсум жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та самарали узатма ёздириб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!