Кафу ЖЧ-2022 нинг расмий элчиси бўлди

  • 22 июнь, 2019, 10:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиялик афсонавий ҳимоячи Кафу ЖЧ-2022 нинг расмий элчиси бўлди. Бу ҳақда мундиал ташкилотчилари расмий сайтида эълон қилинди.

Tecno

Эълон қилиш маросими Кафунинг она шаҳри – Сан-Паулуда ўтказилди. Ушбу маросимда Хави ва Самюэль Это'о каби яқин ўтмишнинг юлдуз футболчилари иштирок этишди.

Маълумот учун, Кафу Бразилия терма жамоаси сафида 2 марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, бир марта кумуш медалга сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 ўйинлари 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарнинг 7та шаҳридаги 8та стадионда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!