Кафу: Роналду А Серияда анча қийналади
Ads

Бразилия терма жамоаси сафида икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган собиқ ҳимоячи Кафу ёзда “Реал”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган ҳужумчи Криштиану Роналдуни А Серияда нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Роналду А Серияга кўпроқ эътибор қаратади, бироқ, у бу ерда анча қийналади. Чунки, бу чемпионат футболчиларнинг жисмоний курашувчанлиги ва жамоаларнинг барқарорлиги томондан қаралганда Ла Лигага нисбатан бир мунча қийинроқ лига. Лекин, Роналду барибир Роналду бўлиб қолаверади. У – дунёнинг энг зўр футболчиси ва А Сериянинг безаги”, - дейди афсонавий ҳимоячи.