Кагава яна АПЛга қайтиши мумкин
"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Маълумотларга қараганда ўтган мавсумни "Бешиктош" сафида ижара асосида ўтказган 30 ёшли япониялик футболчи немис клубига у қадар ҳам муҳим эмаслиги ойдинлашмоқда. Шу боис улар Кагавани трансферга қўйишмоқчи.
Унга эса айни дамда "Вест Хэм" ва "Эвертон" каби жамоалардан қизиқишлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Кагава учун АПЛ бегона эмас. У ўз вақтида "Манчестер Юнайтед" сафида тўп сурган.
Фикрлар