Кака яна "Милан"га қайтмоқчи
Бразилиялик машҳур футболчи Кака ўзининг келажак режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Тез орада спорт директори сифатида футболга қайтаман. Августда спорт менежментлиги бўйича курсни тамомлайман ва шундан кейин нима қилишни аниқлаб оламан.
“Милан”да қандайдир лавозимни эгаллаш ажойиб бўларди. Чунки, бу мен аввал ўйнаган обрўли клублардан бири”, - дейди бразилиялик футболчи.
Маълумот учун, Кака 2003-2009 йилларда “россонерилар” шарафини ҳимоя қилган. 2007 йилда эса “Милан” футболчиси сифатида “Олтин тўп”ни қўлга киритган.
Фикрлар