Калверт-Левин жорий мавсум топ-5 чемпионатларда биринчи бўлиб 10 та гол урди

"Эвертон" форварди Доминик Калверт-Левин "Ливерпуль"га (2:2) қарши дербида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Squawka нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли англиялик футболчи Европанинг кучли бешлик чемпионатларида биринчи бўлиб жорий мавсумда 10 та гол урди. У ушбу голларнинг 7 тасини АПЛда, 3 тасини Англия лига кубогида киритди.

Бундан ташқари, Калверт-Левин "Эвертон" сафида Томми Лоутондан (1938/39) сўнг, илк бор мавсум стартидаги кетма-кет 5 та ўйинда гол урган илк футболчига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
/*desktop-news-footer*/

Минбар

Барча блоглар