"Кальяри" - "Интер": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 11-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Интер" бахсини сайтимиз орқали онлайн матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради. 

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Интер" сафарда "Кальяри" устидан иродали ғалабага эришди ва 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Ромелу Лукаку рақибларини ортда қолдирди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозани осонгина ишғол қилди. "Интер"дан ажойиб камбек!

  • 90+1'

    Миланликларда яна бир муваффақиятсиз бурчак зарбаси.

  • 90'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    "Кальяри" сафида сўнгги ўзгариш: Андреа Карбони ўрнига Жованни Симеоне майдонга тушди.

  • 87'

    "Интер" яна битта гол уриш ҳаракатида. Назорат юқори даражада.

  • 84'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Дамброзио Барелланинг узатмасидан сўнг жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 83'

    Ҳакими жароҳат олди. Мажбурий ўзгариш амалга оширилади. Данило Дамброзио майдонга тушди.

  • 82'

    Ашраф Ҳакими жиддий жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олиб ётмоқда. Катта эҳтимол билан у ўйинни давом эттира олмайди.

  • 80'

    "Интер" футболчилари қисқа пас билан ўйнамоқда.

  • 78'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Интер" барибир ўзини кўрсатди: бурчакдан узатилган тўпни Барелла дарвозага жойлаб қўйди! 1-1!

  • 77'

    Стефано Сенси бурчак тўпини ижро этади.

  • 75'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Леонардо Паволетти ўрнига майдонга Альберто Черри тушди.

  • 74'

    Ашраф Ҳакими ҳимояда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 72'

    Миланликларда яна бир ўзгариш амалга оширилди: Бастони ўрнига Лаутаро Мартинес ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Бу фол сариқ карточкага мутлақо лойиқ! Леонардо Паволетти рақибини қўпол тарзда чалиб йиқитди ва карточка билан жазоланди.

  • 68'

    Сардинияликлар сафида ҳам 2 ўзгариш амалга оширилди: Фараго ва Соттиль майдонни тарк этиб, унинг ўрнига Клаван ва Нандес ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Ҳаммаси жойида экан. Жиддий жароҳат йўқ. Марко Рог ўйинни давом эттиради.

  • 65'

    Мезбонлар футболчиси Марко Рог жароҳат олди, у майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Ўйинни давом эттира олиш-олмаслиги ҳали аниқ эмас.

  • 62'

    "Интер"дан яна бир омадсиз бурчак тўпи. Ҳимоячилар дарҳол вазиятни ўқишди.

  • 61'

    Ҳакимининг штурм билан кириб бориб қанотдан берган кроссини ҳимоячилар бурчакка ьчиқариб юборди. Бурчак тўпи кўрамиз, яна.

  • 60'

    Стефано Сенси бурчак тўпини тепди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 59'

    Эшли Янг майдонга тушиши биланоқ ҳужумда фаоллик кўрсатди. Унинг пастги бурчакка берган зарбасини дарвозабон қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 58'

    Миланликлар сафида 2 та ўзгариш амалга оширилди: Кристиан Эриксен ва Маттео Дармиан ўрнига майдонга Стефано Сенси ва Эшли Янг тушди.

  • 56'

    Габриэле Герра юқоридан берилган пасни дарвозага йўлламоқчи бўлди, бироқ Ҳанданович ундан олдин тўпга чиқиб келди.

  • 52'

    Жоао Педро бирга-бир вазиятга чиқиш имкониятини қўлдан бой берди! "Интер" ҳимояда ишончли ўйнади.

  • 51'

    Николо Барелланинг ҳужумда фол ишлатганини кўриб турган Фабрицио Паскуа ўйинни тўхтатди.

  • 50'

    Милан Шкриньяр тўп учун курашда ютиб чиқди ва зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп эса бироз юқорилаб кетди.

  • 48'

    "Интер" тўпни назорат қилмоқда, қисқа паслар, бир қанча комбинациялар амалга оширилмоқда. Рақиб хатоси кутиляпти.

  • 47'

    "Кальяри" ҳимояда яхши ўйнамоқда.

  • 46'

    "Интер" таймни ўзгариш билан бошлаб олди: Перишич ўрнига майдонга Ҳакими тушди.

  • 46'

    Фабрицио Паскуа ҳуштагини чалди ва 2-таймга старт берилди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    1-тайм ўз ниҳоясига етди. "Интер" меҳмонда 1-таймни ютқизмоқда - танаффус.

  • 45+1'

    Паволеттининг зарбаси дарвозанинг бирозгина устидан ўтиб кетди! Хавфли вазият.

  • 45'

    Биринчи таймга бош ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 45'

    Кристиан Эриксен бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 42'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Рикардо Соттиль жарима майдони ичида ажойиб техника намойиш этди ва дарвозанинг пастги ўнг бурчагига аниқ зарба бериб ҳиобни очди! Ажойиб гол.

  • 41'

    Габриэле Зарра ўз жарима майдони яқинида бироз қўполлик билан бўлса-да, тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳакам буни тоза ўйин деб баҳолади.

  • 38'

    Бурчакдан узатилган тўпни Барелла чалқанчасига дарвозага йўналтирди, бироқ унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади! Дарвозабон буни аниқ қайтара олмасди!

  • 36'

    Бареллада ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 34'

    Николо Барелла майдонда ётибди. Унга ёрдам керак. Шифокорлар майдонга шиқишмоқда.

  • 33'

    Рикардо Соттильнинг("Кальяри") дарвозага берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

  • 30'

    Ромелу Лукаку ҳужумда фол ишлатди. Буни кўриб турган ҳакам вазиятни тўғри баҳолади.

  • 29'

    Дарвозага аниқ зарбалар бўйича айни дамдаги статистика: 0-6!

  • 26'

    Николо Барелла дарвозанинг ўртароғига кучли зарба беришга муваффақ бўлди, Краньо жамоасини яна бир голдан сақлаб қолди!

  • 25'

    Кристиан Эриксен бурчак тўпини амалга оширди, тайёр турган ҳимоячи эса тўпни осонгина жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 25'

    Иван Перишич дриблинг ишлатиб, қанотдан ичкарига тўпни оширишга ҳаракат қилди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

  • 24'

    Ромелу Лукаку жарима майджони ичида ўйин пайти йиқилиб тушди, ҳакам ўйин давом эттирилишига ишора қилди. Палапартишликлардан унумли фойдаланган Алексис Санчес эса дарвозага зарба йўллади: Краньодан яна бир ажойиб сейв!

  • 22'

    Марко Рог берган зарба Ҳанданович дарвозасининг чап бурчаги ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 20'

    Ромелу Лукаку берган заргарона пасни Алексис Санчес ноаниқ зарбаси билан якунлаб қўйди. "Кальяри" тўпни ўйинга киритади.

  • 18'

    Иккала жамоа ҳам хавфли ҳужумлар уюштиришмоқда, бироқ миланликларда хавфлилик даражаси борган сари ортиб бормақда. Краньо сейвларни қалаштириб ташлади.

  • 16'

    "Интер" ярим ҳимоячиси Маттео Дармиан қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди!

  • 15'

    Алексис Санчес жарима майдони ичида юқорига сакради ва боши билан зарба беришга ҳаракат қилди: Алессио Краньо тўпга вақтида чиқиб келди ва вазиятни бартараф этди!

  • 14'

    Ромелу Лукаку боягиданда қулайроқ вазиятдан зарба беришга муваффақ бўлди, Алессио Краньодан эса яна бир сейв!

  • 13'

    Кристиан Эриксен қанотдан тўпни Бастонига узатиб берди, Бастонининг хавфли зарбаси эса тўсиннинг юқорисидан ўтиб кетди!

  • 12'

    Кристиан Эриксен бурчакдан тўпни шеригига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

  • 11'

    Алессандро Бастони амалга оширган кросс ҳимоячилар томонидан чиқариб юборилди. Ҳакам бурчак тўпи белгилади.

  • 10'

    "Кальяри" футболчиси Паоло Фараго қўполлиги учун ариқ карточка билан жазоланди.

  • 9'

    Ромелу Лукаку жарима майдони ичида туриб ўта қўлай вазиятдан зарба берди, дарвозабон қайтарди! Қайтган тўпни Эриксен дарвозага тўғирлади, бу сафар ҳимоячи яхши ўйнади! Учрашувдаги илк хавфли вазият!

  • 8'

    "Кальяри" тепган бурчак тўпини миланлик ҳимоячилар бир амаллаб бартараф этишди.

  • 5'

    "Кальяри" футболчиси қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида Барелла унинг футболкасидан тортиб қолди. Ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 3'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига оз қолган Николо Барелла жарима майдони яқинида йиқитилди. Ҳакам буни тоза ўйин деб баҳолади.

  • 2'

    Илк дақиқаларданоқ "Интер" футболчилари тўп назоратини ушлашга ҳаракат қилишяпти. Позицион ҳужум уюштирилмоқда.

  • 1'

    Фабрицио Паскула ҳуштаги чалинди ва учрашувга старт берилди.

  • 0'

    Учрашув футбол афсонаси Диэго Армандо Марадона вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут билан бошланади.

  • 0'

    Икки жамоа футболчилари "Сардиния" стадионига чиқиб келишмоқда. А серия мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 11-туридан ўрин олган "Кальяри" - "Интер" бахсини сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!