"Кальяри" 36 ёшли Срна билан шартномани узайтирмоқчи

Италиянинг "Кальяри" клуби раҳбарияти жамоанинг хорватиялик ҳимоячиси Дарио Срнага янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра А Серия клуби 36 ёшли футболчининг кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқда ва шу боис у билан амалдаги шартномани яна бир мавсумга узайтирмоқчи.

Маълумот учун, Срна жорий мавсум “Кальяри” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 3та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!