"Женоа" А Серия 19-туридан ўрин олган учрашувни сўнгги поғоналарда бораётган "Кальяри"га қарши ўтказди. Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган рақибга қарши дастлабки дақиқалардан яхши ҳаракат қилган генуяликлар якунда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов 76-дақиқада захирага олинди. Унгача ҳамюртимиз гол киритилган вазиятда фаол иштирок этган ва бир қатор қулай имкониятларга эга бўлган эди. Статистика билан шуғулланувчи "WhoScored.com" нашри эса ҳамюртимизнинг ҳаракатларини 6,6 балл билан баҳолади.

Score

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)