Камару Усман - Хорхе Масвидаль жанги якунланди

  • 25 апрель, 2021, 09:21
  • 0
  • MMA

"UFC 261" турнирининг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони нигериялик Камару Усман яна бир юлдуз BMF чемпионлик камари соҳиби Хорхе Масвидалга қарши октагонга кўтарилди. 

Бу улар ўртасидаги иккинчи жанг эди. Дастлабки тўқнашувда эса Гилберт Бёрнсни ўрнини тўлдирган Масвидаль очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. 

Реванш жангига эса Масвидаль тўла тайёргарлик билан етиб келганди. Биринчи раунд бироз сокин тарзда, асосан Усманнинг тэйк-даун"и ҳамда бир нечта аниқ зарбаларини ҳисобга олмаса, у қадар эътиборли вазият бўлмаган эди. Бироқ иккинчи раундда Усманнинг ўнг қўл зарбаси жанг тақдирини ҳал қилди. Яъни нигериялик жангчи нокаут билан ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!