Камавинга келажаги нимагa боғлиқ экани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» (Мадрид) ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга бу ёзда ҳам сотилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар яна кун тартибига қайтди. Франция терма жамоаси аъзоси клубни тарк этишни истамаяпти, аммо бу қарор фақат ўзига боғлиқ эмас.

Marca нашри маълумотича, 23 ёшли футболчи учун ёзги мавсум олди йиғинлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Камавинга айнан шу даврда ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, янги бош мураббий Жозе Моуриньо ва клуб раҳбариятини ўзидан қониқтириши керак бўлади.

Шу билан бирга, «Реал» раҳбарияти ҳали ҳам футболчини сотиш эҳтимолини рад этмаяпти. Камавинганинг ўзи жамоада қолишни қатъий исташига қарамай, клуб трансфер бозорида турли вариантларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эдуардо Камавинганинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!