Камавинга “Реал”ни шокка туширди
“Реал” клуби истеъдодли ярим ҳимоячи Эдуардо Камавингани ёзги трансферлар мавсумида ўз жамоасига қўшиб олмоқчи эди.
Франциялик футболчининг ўзи ҳам “Ренн” раҳбариятидан мадридликлардан келадиган таклифни кутишини айтиб, бошқа клублар билан музокарага киришмасликни сўраган эди.
Кутилмаганда вазият ўзгарди. 18 ёшли футболчи “Ренн” билан узоқ муддатли шартнома имзолашга қарор қилгани мадридликларни шокка туширди.
Камавинганинг бундай қарорга келишига ўзига хос сабаблар бор. У “Ренн” таркибида 50 да ортиқ учрашувда қатнашди. Жамоасидаги ўйинлари туфайли Франция терма жамоасидан чақирув олиб, учта баҳсда иштирок этди. Ёш футболчи Европанинг гранд клубларида захирада ўтириб қолиши ва бунинг оқибатида терма жамоадаги ўрнини йўқотишидан хавотирланаётган кўринади. Чунки, Франция терма жамоасида у Поль Погбанинг рақобатчиси ва ўринбосари ҳисобланади.
Фикрлар