Камавинга "Реал"ни тарк этишни истамаяпти
"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиш ниятида эмас.
Маълумотларга кўра, франциялик футболчи ўзига келиб тушиши мумкин бўлган барча таклифларни рад этишга тайёр. У Мадридни тарк этишни хоҳламаяпти ва жамоадаги ҳолатни ўз фойдасига ўзгартиришга қатъий бел боғлаган.
Аввалроқ "Реал" мавсум якунидан кейин 23 ёшли футболчини сотиш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Камавинга 2021 йилдан буён "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 39 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар