Камавинга танқидлардан кейин ижтимоий тармоқларни ёпди
"Реал" ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Чемпионлар лигасида "Бавария"га қарши учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпишга мажбур бўлганини тан олди.
Маълумки, футболчи нафақат интернетда, балки ўйин майдонида ҳам "четлатилди" ва бу жамоанинг мағлубиятига олиб келган омиллардан бирига айланди.
"Шундан кейин тинчлик топиш учун барча ижтимоий тармоқларимни ёпдим. Бу дунё жуда шафқатсиз, мен эса фақат "Реал"даги ишим ҳақида ўйлашни истайман", — дейди Камавинга "El Mundo Deportivo"га берган интервьюсида.
Чемпионлар лигасидан ташқари, "Реал" Испания чемпионатида ҳам омадсизликка учрамоқда.

Фикрлар