Камавинга: "Винисиус – ажойиб инсон ва жамоага ижобий кайфият беради"

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Винисиус Жуниорнинг шахсий сифатларини юқори баҳолади.

"Винисиус — менинг дўстим. У ажойиб инсон. Кўпчилик буни тушунмайди, чунки у майдонда доим қичқиради ва одамлар буни муаммо деб ҳисоблайди, аммо у ҳақиқатдан ҳам жуда ҳиссиётли йигит. Шахсан учрашганда, у ҳақиқатдан ҳам ажойиб инсон", — деди Камавинга "ESPN" билан суҳбатда.

Француз футболчи таъкидлаганидек, телевизор орқали кўриладиган бразилиялик футболчи ва ҳар куни жамоа аъзолари билан мулоқот қиладиган Винисиус ўртасида сезиларли фарқ бор. Унинг фикрига кўра, Винисиус Жуниорнинг харизмаси жамоада ҳозирги пайтда Альваро Арбелоа раҳбарлигидаги ижобий атмосферанинг асосий тамал тошларидан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!