Камерун бош мураббийи ярим финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Кеча Африка Миллатлар кубоги ярим финалидан ўрин олган Камерун - Миср жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтганди. Унда "эҳромлар юрти" вакиллари пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобидаги натижадан сўнг, ғалабани қўлга киритди.
Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Антониу Консейсау ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа бутун ўйин давомида ажойиб ўйин кўрсатди. Гол уриш учун тинмай ҳаракат қилдик, аммо уддалай олмадик.
Биз 27 миллион камерунлик сингари қайғудамиз. Лекин бу ҳақиқат ва уни қабул қилишимиз керак.
Биринчи бўлим шиддатли ва воқеаларга бой бўлди. Биз қўшимча бўлимлар учун куч тежашга ҳаракат қилдик. Бироқ якунда бу биз учун фойда келтирмади", - дейди мутахассис.
Фикрлар