Камерун энг кўп Япония билан ўйнаган, асосий рақибларимизни мағлуб эта олмаган ёхуд африкаликларнинг Осиё термаларига қарши натижалари қандай? (фото)

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Камерун термасига қарши баҳс олиб боради. Беллашув Жанубий Кореядаги "Гоянг" ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Мазкур баҳс олдидан SPORTS.uz нашри рақибларимизнинг Осиё термаларига қарши ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтади. 

Жумладан, Африка етакчиларидан бири бўлган ушбу терма жамоа Осиёда энг кўп Японияга қарши баҳс олиб борган. Аммо уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмаган - 2 дуранг ва 3 мағлубият.

Иккинчи рақиб Ҳиндистон. Ушбу юрт вакиллари билан 4 та беллашув бўлиб ўтган. Унда 1 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. 

Жанубий Корея ва Камерун ўзаро 3 марта кураш олиб борган. 2 марта дуранг натижа қайд этилган бўлса, яна бир баҳс қитъадошларимизнинг ғалабаси билан якун топган. 

Шунингдек, Эрон билан 2 марта дуранг қайд этилган бўлса, Саудия Арабистони, Қувайт, Сурия, Австралия, Таиланд, Непал ва Мальдив термалари бир маротаба Камерун билан ўйин ўтказган ва мағлубиятга учраган.     

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
22/09/2022 16:52
Бу билан нима демокчисизлар Узбекистон термасига мос эмасми ёки кучсизми аввало уйинни курайлик бош тренер Катанецни хам Камерун терма жамоасини хам УФА нинг аклли мутахассислари топиб келган булса керак мухлислар ичи ёниб орзуларда ва хаёлпарастликка урганиб колган , Катанецни олдингиларга ухшатиб узбеклаштириб улгурибсизлар шекили койил тушунган тушуниб булди