Камерун терма жамоасига янги бош мураббий ким бўлиши эълон қилинди

Португалиялик мутахассис Тони Консейсау Камерун терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда шахсан мамлакат спорт вазири Нарцис Муэль Комби маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, камерунликларнинг сўнгги бош мураббийи Кларенс Зеедорф бўлган эди. Бироқ, терма жамоа Африка Миллатлар кубоги 1/8 финалида Нигерияга ютқазиб муваффақиятсизликка учрагани учун голландиялик мутахассис ўз лавозимидан озод этилганди.

Маълумот учун, Консейсау шу кунгача мураббийлик фаолиятида терма жамоаларни бошқармаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!