Камила Жоржи рақибасини аяб ўтирмади
Ads

Австралияда аёллар ўртасидаги  "Sydney International" турнирининг асосий тўр баҳсларининг биринчи давраси кескин ва муросасиз ўтмоқда.

Ушбу босқичда италиялик теннисчи Камила Жоржи австралиялик Айла Томляновични ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида енгди.

Энди Жоржи Сидней шаҳри мезбонлик қилаётган турнирнинг иккинчи даврасида германиялик Анжелик Керберга қарши кортга чиқади.