
Камолиддин Тожиев: "Мезбонлар осон таслим бўлишди, деб ўйламайман"
Навоийда бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
"Йигитлар барча режаларни яхши бажаришди, дейиш мумкин. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида кечди. Тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Буни уддаладик ва беллашув давомида ҳужумкор футбол кўрсатдик. Тайёргарлик жараёнида режалаштирган жиҳатларни амалга оширдик. Мезбонлар осон таслим бўлишди, деб ўйламайман. Улар охиригача курашишди".
Фикрлар